icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Музокаралар натижалари битимларда мустаҳкамланди

08.08.2024

Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнот ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг 2024-2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларини имзоладилар.

Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олган ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Булар, жумладан:

- Давлат чегараси режими тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

- Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ва халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомалар;

- 2024-2025 йилларда маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро тадбирлар режаси;

- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Иқтисодиёт вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

- Табиий монополияларни тартибга солиш ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённомалар;

- Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум;

- Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Отандастар жамғармаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида битим;

- 2024-2026 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo