Россия Президентига ҳамдардлик мактуби
03.07.2017
Россия Федерацияси Президенти
Владимир Путин Жаноби Олийларига
Муҳтарам Владимир Владимирович!
Татаристонда йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.
Чуқур таъзия изҳор этаман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабрланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилайман.
Қайғу билан,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти