Малайзия Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди
17.05.2024
Ўзбекистон-Малайзия саммити якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Анвар Иброҳим Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экдилар.
Бу халқларимиз ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб бораётгани, икки мамлакат етакчиларининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қатъий интилишининг рамзи бўлди.