icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Катта Қорасув маҳалласига ташриф буюрди

29.06.2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманига ташрифи давомида Катта Қорасув маҳалласида бўлди. 

Давлатимиз раҳбари ҳудудларга ташрифи давомида маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишиб, халқ билан мулоқот қилмоқда. 

Мамлакатимизда маҳалла институтининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ваколати ва вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатларини таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўрни тобора ортиб бормоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан мазкур тизим фаолиятида янги тараққиёт босқичи бошланди, тузилма тубдан ислоҳ қилиниб, замон талаблари асосида такомиллаштирилмоқда. 

“Катта Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар бунга ёрқин мисолдир. 

Маҳаллада истиқомат қиладиган 3 минг 400 дан ортиқ аҳоли орасида турли миллат вакиллари бор. Капитал таъмирланган маҳалла маркази одамларни ўзаро яқинлаштиришга, дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат фазилатларини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. 

Фуқаролар йиғинида маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хизмат хоналари бўлиб, улар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, мебель, тегишли адабиётлар билан таъминланган. Турли китоблар, минглаб электрон адабиётлар базасига эга кутубхона аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг ёйишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Давлатимиз раҳбари маҳалла фаоллари билан ёшлар тарбияси, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди. 

Маҳалла марказларида чойхона, новвойхона, “Гўзаллик салони”, дўконлар, спорт ва болалар майдончалари бўлиши одамларнинг зарур эҳтиёжларини қондириш билан бирга, ҳудуддаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Президентимиз маҳалла ҳаёти билан танишди. "Кристалл" болалар рақс ансамбли аъзолари турли рақслар ижро этди. 

Ёш истеъдодларга мусиқа асбоблари совға қилинди. 

Маҳаллада уюшмаган ёшлар билан ишлашда аниқ тизимни йўлга қўйиш, уларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асрашда маҳалла етакчи ўрин тутиши таъкидланди. 

Аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш, фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, вояга етмаганлар билан самарали ишлаши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo