icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти "Лукойл" компанияси раҳбарини қабул қилди

28.06.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг "Лукойл" компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Россиянинг нефть-газ соҳасидаги ушбу компанияси билан самарали ҳамкорлик изчил ривожланаётганини мамнуният билан таъкидлади. 

Жаҳоннинг етакчи нефть-газ корпорацияларидан бири бўлган "Лукойл" мамлакатимизда истиқболли конларни қидириш ва ўзлаштириш, углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга сотиш каби қатор йирик инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширмоқда. 

Айни пайтда Устюрт блокини геологик ўрганиш ва Жануби-ғарбий Ҳисор нефть-газконденсат конини ўзлаштириш ишлари ҳамкорликда олиб борилмоқда. 

Қандим конлар гуруҳини тартибга келтириш ва газни қайта ишлайдиган замонавий мажмуани барпо этиш ишлари бажарилмоқда. Мазкур завод яқин истиқболда йилига 8 миллиард куб метрдан зиёд табиий газни қайта ишлаб, харидоргир газ маҳсулотлари ишлаб чиқаради. 

Бундан ташқари "Ҳавзак" ва "Шоди" конлари ўзлаштирилмоқда, Қўнғирот участкасида геология-қидирув ишлари давом эттирилмоқда. 

Бугунги кунда "Лукойл" компанияси томонидан мамлакатимиз нефть-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларга жалб этилган инвестициялар ҳажми 6,3 миллиард долларни ташкил этади. 

Учрашувда узоқ муддатли ҳамкорликнинг амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Қазиб олинадиган табиий газни чуқур қайта ишлашга доир янги лойиҳалар, шунингдек, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. 

Вагит Алекперов Президентимиз Шавкат Мирзиёевга қабул ва Ўзбекистонда "Лукойл" компанияси лойиҳалари қўллаб-қувватланаётгани учун самимий миннатдорлик изҳор этди, нефть-газ соҳасида кенг кўламли ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo