icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

26.01.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  26 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юксак даражага кўтарилганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.

Мамлакатларимиз ҳукуматлари, идоралари, ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасида яқин алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, автомобилсозлик, электротехника ва тўқимачилик тармоқларида, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда, шу жумладан қўшма Тараққиёт фонди доирасида саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш бўйича биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Марказий Осиё минтақасидаги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар, бўлажак учрашувлар режасини кўриб чиқдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo