icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида

23.12.2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 173-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигини кенг нишонлаш, мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқлансин:

Физика-математика фанлари бўйича

Ахмедов Бабомурот Жураевич - Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири

Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Фанлар академияси Физика-техника институти бош илмий ходими

Розиков Уткир Абдуллоевич - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари

Кимё фанлари бўйича

Туляганов Дилшат Убайдуллаевич - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети кафедра мудири

Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович - Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти директори

Турабджанов Садритдин Махаматдинович - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори

Биология фанлари бўйича

Давранов Кахрамон - Фанлар академияси Микробиология институти директори

Техника фанлари бўйича

Садиков Илхам Исмаилович - Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори

Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича

Намазов Шадман Эргашович - Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари

Тарих фанлари бўйича

Зиё Азамат Хамид ўғли - Фанлар академияси Тарих институти директори

Иқтисодиёт фанлари бўйича

Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори

Филология фанлари бўйича

Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

Педагогика фанлари бўйича

Ибраимов Холбой - Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори

Тиббиёт фанлари бўйича

Мусабаев Эркин Исакович - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқикот институти директори

Психология фанлари бўйича

Шаумаров Гайрат Бахрамович - “Профи университети” нодавлат таълим ташкилоти ректори

 

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг асосий фаолият йўналишлари доирасида 2024 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари”ни тасдиқласин, ижросини назоратга олсин ва режалаштирилган барча тадбирларни тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

“Йўл хариталари”да Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзолари томонидан, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилсин:

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият;

илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш;

жойларда илмий мактабларни ривожлантириш;

ўз фаолиятига тегишли ҳудудий ва тармоқ муаммоларининг илмий асосланган ечимларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;

таълим жараёнида иштирок этиш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш;

халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро миқёсда Ўзбекистон илм-фани нуфузини юксалтириш;

илм-фан тараққиётини таъминлаш ва инновацион жараёнларни жадаллаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, замонавий илм-фан ютуқларини жойларда кенг тарғиб қилиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг 2024 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” ижроси мониторингини юритсин ҳамда йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб борсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo