Ўзбекистон Президенти “Air Products” компанияси билан ҳамкорликдаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди
02.12.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Дубай шаҳрида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси Сейфи Гасемини қабул қилди.
Компания билан ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбарига жорий лойиҳаларнинг бориши ва янгиларига тайёргарлик ҳолати тақдимот қилинди.