 
        
        
            
        
    
        
                            Ўзбекистон Президенти “SWS” компанияси билан инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди                        
                    02.12.2023
 
                    
                    
                    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни БААнинг “SWS” компанияси бош ижрочи директори Аҳмад Ал-Шамсий билан учрашув ўтказди.
Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти ва сувни тозалаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, бунда халқаро шерикларни, шу жумладан Франциянинг “SUEZ” ва Япониянинг “Marubeni” компанияларини жалб қилиш борасидаги режалари кўриб чиқилди.

 
                             
                             
                            
