Ўзбекистон ва Туркия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар
01.12.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.
Суҳбат Дубай шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида бўлиб ўтди.
Кенг кўламли стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Илгари олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.