Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда бўлади
16.11.2023
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.