Ўзбекистон Президенти “Semmaris” компанияси раҳбари билан учрашди
02.11.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Semmaris” компанияси раиси Стефан Лаяни билан учрашди.
Компания йиллик айланмаси 9 миллиард евро бўлган дунёдаги энг катта озиқ-овқат логистика марказининг эгасидир. Бутун жаҳон бўйлаб самарали улгуржи озиқ-овқат бозорларини қуриш ва бошқаришда илғор тажриба тўплаган.
Давлатимиз раҳбари компаниянинг Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида агрологистика мажмуаларини қуриш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.