Ўзбекистон Президенти Қатарга жўнаб кетди
01.10.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1 октябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Доҳа шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Давлатимиз раҳбари “ЭКСПО Доҳа – 2023” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.