Президент Бухорода бўлади
10.08.2023
Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида иқтисодиёт ривожи ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, саноат корхоналарини кўриш ва янгиларини ишга тушириш режалаштирилган.
Ташрифнинг иккинчи куни мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.