
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркманистонга жўнаб кетди
04.08.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.
Мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этади.