icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Инвестиция лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

31.07.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Маълумки, ушбу мамлакатлар катта иқтисодий ва инвестициявий имкониятларга эга. Сўнгги йиллардаги мунтазам мулоқотлар туфайли Ўзбекистоннинг улар билан муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди, ҳамкорликнинг турли йўналишларида алоқалар фаоллашди.

Давлатимиз раҳбари 2019 йилда Японияда, 2022 йилда Венгрияда расмий ташриф билан бўлган эди. Озарбайжон Президенти ва Венгрия Бош вазири мамлакатимизга келган. Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, “Марказий Осиё – Япония” тузилмалари доирасида доимий фикр алмашиб келинмоқда.

Сиёсий ирода ва ўзаро манфаатдорлик натижасида Венгрия билан 33 та, Озарбайжон билан 27 та, Япония билан 13 та лойиҳа бўйича келишувлар имзоланган.  

Йиғилишда ушбу лойиҳаларнинг ижро ҳолати, уларни амалга ошириш бўйича йўлга қўйилган тизим ҳақида ахборот берилди.

Масалан, Венгрия билан ҳамкорликда паррандачилик кластери ташкил этиш, авиакомпания очиш, дори-дармонлар, бутловчи қисмлар ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Озарбайжон билан энергетика, кимё, транспорт, машинасозлик, қурилиш соҳаларида ҳамкорлик қилинмоқда.

Япония билан лойиҳалар кўлами ҳам кенг: энергетика, туризм, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, тўқимачилик, чорвачилик.

Умуман айтганда, Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан шерикликдаги ушбу лойиҳалар натижасида 8 мингдан зиёд янги иш ўрни, қарийб 1 миллиард 700 миллион долларлик экспорт имконияти яратилиши назарда тутилган.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, бу борада масъуллар ва инвестиция менежерлари ишини жонлантириш зарурлигини таъкидлади.

Икки томонлама мулоқотлар, жумладан, ишбилармон доираларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали янги лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Саноат, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, хизматлар, таълим ва инновациялар ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo