icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тошкент шаҳри туманларидаги долзарб вазифалар кўрсатиб ўтилди

21.07.2023

Давлатимиз раҳбари 2019 йилда Чилонзор туманига ташрифи чоғида «Ориент керамик» корхонасини бориб кўрган, унинг фаолиятини кенгайтириш муҳимлигини айтган эди.

Шундан сўнг Сергели тумани ҳудудида яна бир завод қурилиб, хориждан илғор технология келтириб ўрнатилди. Корхона шу йил июнь ойида фаолият бошлаб, 450 киши иш билан таъминланди.

Президент Шавкат Мирзиёев унинг иш жараёни билан танишиб, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди.

Бу лойиҳанинг қиймати 42  миллион доллар бўлиб, йилига 10 миллион квадрат метр кафель ва керамогранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлар деярли юз фоиз маҳаллий хомашёдан тайёрланиши боис хорижникидан бир неча баробар арзон. Уларнинг сифатли, турли ранг ва ҳажмда экани бозорбоплигини таъминламоқда.

Илгари бундай катта ўлчамдаги керамогранит кафеллар юртимизга импорт қилинар эди. Энди уларнинг ўрнини тўлдириш билан бирга, маҳсулотларнинг ярмини экспорт қилиш ҳам мумкин.

Давлатимиз раҳбари ушбу корхона тажрибаси асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари билан мулоқот бўлди. Улар тадбиркорлик, бандлик, бунёдкорлик лойиҳалари юзасидан ахборот берди.

– Ислоҳотларимиз, ҳудудларга бераётган имкониятларимиз натижасида ҳокимларнинг дунёқараши ўзгараяпти. Бугун Тошкент туманлари катта-катта марралар қўйяпти. Энг катта масалалар – ишсизликни камайтириш, инвестиция олиб келиш ва экспорт. Мана, «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурини бошладик. Бу ҳам аҳоли, ҳам тадбиркорлар учун катта имконият. Яна бир муҳим вазифа – “Яшил макон” умуммиллий лойиҳамиз. Кўчат экиш, боғ яратиш ишларини давом эттириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, одамларнинг дам олиши учун шароит ташкил қилиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тадбиркорлик, рақамлаштириш, хизматлар соҳасида хориж тажрибасини ўрганиш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo