icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент пойтахтимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

21.07.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда муқобил энергетикани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, қуёш панеллари ўрнатиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланган. Бу алюмин профилларга талабни оширмоқда.

Жорий йил май ойида “Alutex” масъулияти чекланган жамияти томонидан ойна ва қуёш панеллари учун профиллар тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. Бу корхона 350 дан ортиқ турдаги, йилига 36 минг тонна алюмин профил ишлаб чиқариш қувватига эга.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги иш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди.

- Дунёдаги етакчи компаниялар билан биргаликда умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол станцияларини барпо этмоқчимиз. “Яшил” энергетика - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун тайёр бозор, катта имконият. Фақат асосий талаб - сифат, - деди Президент.

Корхонага Италия, Жанубий Корея ва Туркиядан энг замонавий ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган. Натижада 400 та янги иш ўрни яратилган. Сентябрь ойидан қўшимча янги 130 турдаги алюмин профиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Импорт ўрнини босишдан ташқари, маҳсулотларнинг бир қисмини экспортга йўналтириш режалаштирилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo