icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Европа Кенгаши Президенти билан музокара ўтказди

02.06.2023

2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташриф буюриб, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва минтақавий форматда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилди.

Еврокенгаш Президенти Шарль Мишель давлатимиз раҳбарини Конституция бўйича референдумнинг натижалари билан самимий қутлаб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда бўлажак муҳим сиёсий тадбирлар муваффақиятли ўтишини тилади.

Томонлар 2022 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама мулоқот ва алмашинувларда юқори суръат кузатилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ушбу даврда Ўзбекистонда Минтақавий ўзаро боғлиқлик бўйича биринчи конференция, навбатдаги Фуқаролик жамияти форуми ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистоннинг ЕИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан буён 70 фоизга ошди. Европанинг етакчи компаниялари иштирокида мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори технологик тармоқларидаги инвестиция лойиҳалари портфели 20 миллиард евродан ортди.

Ўзбекистон ва ЕИ етакчилари икки томонлама савдони диверсификация қилиш ва ҳажмини ошириш, “GSP+” имтиёзли савдо тизимининг амал қилиш муддатини узайтириш, самарали транспорт йўналишлари, энг аввало, Транскаспий транзит йўлагини ривожлантириш, “яшил” энергетика, инновациялар ва юқори технологиялар, рақамлаштириш, экология, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларни ва ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo