Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммитида иштирок этади

01.06.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун 2 июнь куни амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрида (Қирғиз Республикаси) бўлади.

Тадбирда минтақамиз давлатларининг раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Марказий Осиё мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.

«GSP+» тизимидан фойдаланган ҳолда ўзаро савдони кўпайтириш, инвестиция ва инновация лойиҳалари учун қулай шароит яратиш ва уларни илгари суришга кўмаклашиш, “яшил” энергетикани жорий этиш, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги салоҳиятини рўёбга чиқариш, рақамли ўзаро боғлиқлик, экология, туризм, маданият ва бошқа йўналишлардаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари диққат марказида бўлади.

Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Қайд этиш жоизки, бундай форматдаги биринчи минтақавий учрашув 2022 йил 27 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: