icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Обод маҳаллада самимий суҳбат бўлди

26.05.2023

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги 3-Катта Чилонзор маҳалласига ташриф буюрди.

Мамлакатимизда барча дастурлар аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, манзилли амалга оширилмоқда. Бунинг учун “маҳалладаги бешлик” тизими жорий этилиб, уларга кенг имкониятлар берилди. “Хавфсиз маҳалла”, “Хавфсиз кўча” концепциялари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Маҳаллаларнинг ўзига маблағ йўналтирилиб, обод қилинмоқда.

Бу 3-Катта Чилонзор маҳалласида ҳам яққол намоён. Фуқаролар йиғини биноси, 52 та кўп қаватли уй замонавий қиёфага эга. Майдончалар ва ички йўллар текисланиб, атрофи ободонлаштирилган. Болалар ўйингоҳи ва сайилгоҳ ташкил этилган.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига мувофиқ, бўш майдонларга дарахт кўчатлари, райҳон, намозшомгул каби гуллар экилди, майсазорлар ташкил этилди. Маҳалла ҳудудидан ўтган “Анҳор” канали бўйида сайлгоҳ, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилди. Шунингдек, электр подстанцияси, трансформатор ва паст кучланишли кабеллар янгиланди.

Президентимиз бу ўзгаришларни кўздан кечирди. Шу ерда маҳаллалар фаоллари, нуронийлар билан мулоқот бўлди.

- Биласизлар, ҳамма ишларимизни маҳаллада амалга оширяпмиз. Агар маҳалла обод бўлса, оилалар тинч ва даромадли бўлса, ўқиш, изланиш, ривожланиш бўлади. Шу боис бу тизимга қўшимча ваколатлар бераяпмиз. Бугун маҳалла камбағалликни қисқартириш, хотин-қизлар муаммосини ҳал қилиш, ёшлар тарбиясида катта кучга айланмоқда, - деди Шавкат Мирзиёев.

 Аҳоли вакиллари буни маҳалла ҳаётида сезаётгани, ёшларни ўқитиш, ишга жойлаштириш эътиборда эканини айтишди. Чилонзордаги 55 та маҳаллани обод қилиш, ижтимоий масалаларни ҳал қилишга 115 миллиард сўм ажратилгани қайд этилди.

Бу йил Тошкент шаҳрининг 585 та маҳалласига 351 миллиард сўм, шундан Чилонзордаги 55 та маҳаллага 35 миллиард сўм йўналтирилиши маълум қилинди.

Президент бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратди.

- Хабарингиз бор, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим асосида иш бошладик. Бунда маҳаллалардаги ишсизлар салоҳиятли тадбиркорларга бириктирилади. Чилонзор туманида 10 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлашимиз керак. Ўйлайманки, тадбиркорлар бу бўйича ўзига масъулият олиб, нуронийларимиз бош-қош бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Учрашувда Президент фуқаролар билан очиқ, самимий суҳбатлашди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo