icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафоти муносабати билан ҳамдардлик

16.05.2023

Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ шоири, таниқли ижодкор, жамоат арбоби Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди.

Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрелда Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Бўстон қишлоғида туғилди. Ушбу тумандаги ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетида таҳсил олди. “Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, кейинчалик “Гулхан” журналида бош муҳаррир вазифасида хизмат қилди.

Ойдин Ҳожиева машҳур Зулфияхонимнинг муносиб издоши сифатида Ўзбекистон хотин-қизларининг “Саодат” журналида самарали ишлаб, кўп йиллар унга бош муҳаррирлик қилди. Бу даврда ушбу нашр мамлакатимиз хотин-қизларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган, опа-сингилларимизнинг ҳаёти, орзу-интилишларини ҳаққоний акс эттирадиган нуфузли сўз минбарига айланди.

О.Ҳожиева эл-юртимизнинг юксак эътирофи ва меҳрига сазовор бўлган устоз ижодкорлардан бири эди. Унинг “Шабнам” деб номланган дастлабки  шеърий китоби 1970 йилда нашр қилинди. Ўзининг қарийб олтмиш йиллик ижодий фаолияти давомида шеърият ва публицистика жанрларида “Манзиллар”, “Мен севган қўшиқ”, “Наво”, “Хушхабар”, “Мушфиқ онажон”, “Чашмаларни излайман”, “Танланган асарлар” номли ва бошқа ўнлаб бетакрор асарлар яратиб, Ватанга муҳаббат ва садоқат, онага, аёл зотига юксак эҳтиром, қадрдон заминга беқиёс меҳр каби туйғуларни ўзбек шоираларига хос юксак назокат ва ёниқ қалб билан куйлаб ўтди.

Унинг асарлари дунёнинг ўнлаб тилларида нашр этилган эди.

Ўз навбатида Ойдин Ҳожиева кўплаб жаҳон ва қардош халқлар адабиёти етук намояндаларининг шеърий асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаол аъзоси сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, адабий жараёнларни янги босқичга кўтариш, ёш истеъдод эгалари, айниқса, ижодкор қизларни тарбиялаш борасида ҳам ибрат кўрсатди.

Ойдин Ҳожиеванинг миллий адабиётимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган эди.

Таниқли ижодкор, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Ойдин Ҳожиеванинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов,

А.Арипов, З.Маҳкамова, С.Саидов

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo