
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
09.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москвага амалий ташриф доирасида 9 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.