icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

20.04.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан 20 апрель куни бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари ЕХҲТ билан сермаҳсул алоқалар, очиқ ва конструктив мулоқот йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.

Ўтган йилда Ўзбекистонга ЕХҲТ раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау, ташкилот бош котиби Хельга Шмид, Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссар Қайрат Абдураҳмонов ташриф буюрганини таъкидлаш жоиз.

Бюро экспертлари мамлакатимиз миллий сайлов тизимини модернизация қилишда, шу жумладан Сайлов кодексини ишлаб чиқишда иштирок этган.

ДИИҲБнинг 2016, 2019 ва 2021 йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган умумхалқ сайловларидаги кенг кўламли миссиялари якунида берилган тавсиялар ҳисобга олинган ва жорий қилинган.

Учрашув давомида референдумни юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Миссия раҳбари Альберт Йонссон мамлакатимизнинг янгиланган Конституциясида ўз аксини топган Янги Ўзбекистондаги демократик янгиланишларни янада чуқурлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo