Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Хоразмда олтита янги корхона ишга туширилди

31.03.2023

Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятидаги “Янгибозор текстил агрокластер” масъулияти чекланган жамиятининг тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Қиймати 13 миллиард сўмдан зиёд бўлган мазкур лойиҳа доирасида  хориждан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Йилига 5 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Товарларнинг 65 фоизини экспортга йўналтириш мўлжалланган.

Бугунги кунда бу ерда 500 га яқин хотин-қизлар ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев корхонадаги иш жараёни билан танишиш асносида улар билан суҳбатлашди. Хотин-қизлар чекка туманларга ҳам ҳам саноат кириб келаётгани, ўз уйи яқинида шундай замонавий корхонада ишлаётганидан мамнунлигини айтишди.

Шу ерда Хоразм вилоятидаги 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар – Урганч шаҳридаги “Эко Оби ҳаёт” корхонаси томонидан гипсокартон маҳсулотлари, Урганч туманидаги “Закиров” хусусий корхонаси томонидан бурама мих, Хива гилами комбинатининг иккинчи босқичи, Боғот туманидаги “Коба текс” корхонаси томонидан тайёр газлама, Урганч туманидаги “Хорезм Солт Бизнес” корхонаси томонидан техник тузлар, Хонқа туманидаги “Хорезмтекс Фейшн” корхонаси томонидан тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларидир. Ушбу корхоналар вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, ушбу янги корхоналарни ишга туширди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: