Шавкат Мирзиёев Президентнинг Халқ қабулхонасини кўздан кечирди
03.06.2017
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди.
Қабулхонада халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш учун барча шароит яратилган. Мазкур қабулхона Андижон шаҳри Миллий тикланиш кўчаси, 24-уйда жойлашган.