icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Андижон шаҳридаги “Ёйилма” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди

03.06.2017

Давлат раҳбари маҳалла ҳаёти билан танишиб, одамлар билан мулоқот қилди. Маҳалла фуқаролар йиғини гузари қурилиши лойиҳаси, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Бу ерда маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хизмат хоналари бўлиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, кутубхона, мини маркет, қариялар дам олиш жойи, болалар майдончаси, фаввора, тренажёр майдони, сартарошхона, "Гўзаллик салони", новвойхона қурилмоқда. 

Фарзандларимизни болалигидан гўзал хулқли, маданиятли қилиб тарбиялашимиз лозим, деди Президентимиз. Бунинг учун муносиб шароит яратишимиз керак. Улар чиройли, обод жойларда яшаса, кўп китоб ўқиса, маънавий олами бой бўлади, ватанпарвар бўлиб вояга етади. 

Ёйилма маҳалласидаги 60 дан ортиқ кўп қаватли уйда 5 минг 800 дан зиёд турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Ҳудудда 8 болалар майдончаси, мини-футбол, баскетбол, футбол майдонлари бор. Маҳалла атрофида 1 коллеж, 1 умумтаълим мактаби, 2 мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. 

Президентимиз маҳалладаги кўп қаватли уйлар, коллеж, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари атрофини янада ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Бундай обод маҳаллаларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади. 

Давлат раҳбари маҳалла профилактика инспектори Фарруҳ Ғаниев хонадонида бўлди. 

Профилактика инспекторларини маҳаллалар марказида хизмат уйлари билан таъминлаётганимиз бежиз эмас, деди Шавкат Мирзиёев. Профилактика инспектори маҳаллада яшаб, фаоллар билан бамаслаҳат иш олиб борса, ҳудудда маънавий муҳит яхшиланади, жиноят содир этилмайди. Бу аҳолининг давлатга, келажакка ишончини оширади. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo