icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев кўп тармоқли замонавий фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

02.06.2017

Президент Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож чорваси” кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. 

Мамлакатимизда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Бахт имкон ривож чорваси» ана шундай эътибор натижасида ривож топаётган хўжаликлардан бири. 

Бу ерда 2 минг бошга яқин зотли қорамол, 300 бош наслли эчки боқилмоқда. Илғор технологиялар асосида иш ташкил этилган хўжаликда маҳсулдорлик жуда юқори. Ҳар бир сигирдан кунига 25-28 литр, эчкидан 3-3,5 литр сут соғиб олинмоқда. Умуман, хўжалик томонидан сутни қайта ишлаш корхоналарига бир кеча-кундузда қарийб 20 тонна сут етказиб берилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. Германиядан келтирилган зотдор эчкиларни боқиш жараёни, юртимиз иқлимига мослашиши билан қизиқди. 

Эчки сутининг сифати юқорилиги кўпчиликка маълум. Эчки сути тиббий хусусиятларга эга бўлиб, ошқозон касалликлари, камқонлик, кўз нурининг пасайишининг олдини олиш ва диатезда фойдалидир. 

Эчки сути узоқ вақт яхши сақланади. У хона ҳароратида уч кун, музлатгичда бир ҳафтадан кўп вақт давомида ўз хусусиятини йўқотмайди. Эчки сутида кўп миқдорда калий бўлиб, бу юрак-нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. 

Фермер хўжалигида қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида янги лойиҳалар амалиётга татбиқ қилинмоқда. 

Давлатимиз раҳбарига кўрсатилган лойиҳага кўра, 700 бош наслли эчки олиб келиш орқали янги тармоқ йўлга қўйилади. Истиқболи юқори баҳоланаётган мазкур лойиҳани жорий йилда ишга тушириш мўлжалланмоқда. 

Чорвачилик сердаромад соҳа ҳисобланади, буни унутмайлик, деди давлатимиз раҳбари. Шифобахш бўлган эчки сутига нафақат юртимизда, балки чет элда ҳам талаб юқори. Тумандаги ҳар бир хонадонга иккитадан эчки тарқатиш зарурлиги таъкидланди. 

Фермер хўжалиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Вилоятнинг Улуғнор туманидан фермер хўжалигига 300 гектар ер ажратилди. Бу ернинг 200 гектарига ёнғоқ, 100 гектарига унаби экилиб, томчилатиб суғориш технологияси йўлга қўйилади. 

Мазкур фермер хўжалигининг яна бир истиқболли лойиҳаси биогаз ишлаб чиқариш тармоғидир. Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар ёрдамида йилига 600 минг куб метр биогаз ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушгач, 40 янги иш ўрни яратилади. 

Президентимиз лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo