icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Олий ҳарбий авиация билим юртини бориб кўрди

24.02.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан танишди.

Маълумки, бу таълим муассасаси 1994 йилда Жиззахда ташкил этилган. Лекин у ерда бўлажак учувчилар амалиёт ўташи учун шароит етарли эмасди.

Давлатимиз раҳбари 2018 йилда Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромида бўлганида ҳарбий учувчилар тайёрлашда ушбу аэродром имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билдирганди. Шу асосида, олий ҳарбий авиация билим юрти 2019 йилда Қарши шаҳрига кўчирилди. Ўқув ва машғулот бинолари замонавий тренажёрлар, ускуналар, ахборот технологиялари билан жиҳозланди.

Бу курсантларга Хонобод аэродромида ҳарбий ҳаво кемаларини бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича машғулотлар олиб бориш, бевосита ўқув полигонларида иштирок этиш имконини бермоқда. Парвозга тайёргарлик маркази ва  ахборот-ресурс маркази, 4 та мутахассислик йўналишлари бўйича ўқув лабораториялари ҳарбий учувчиларнинг профессионаллик даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

120 ўринли маданият маркази, 400 ўринли ётоқхона, ошхона, саф майдони ва спорт шаҳарчаси курсантлар ихтиёрида. Айни пайтда бу ерда  276 нафар курсант таълим олмоқда.

Президентимиз муассасадаги шароитларни кўздан кечирди. Ёшлар билан суҳбатда ўз мутахассислигига қўшимча хорижий тиллар ва замонавий технологияларни пухта ўрганишнинг аҳамияти таъкидланди.

- Ҳар бир давлатнинг мудофааси унинг қудратини кўрсатади. Мудофаани эса сизга ўхшаган билимли, ақлли, иродали ҳарбийлар, муҳандис ва учувчилар таъминлайди. Бунга муносиб бўлиш учун доим ўқиб-ўрганиб, ўз устингизда ишлаб, ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишингиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Олий Бош Қўмондон билим юрти ошхонасида курсантлар билан бирга тушлик қилди. Спорт ва ўқув машғулотларини кўрди. Ўқув юрти узра ҳужумчи, қирувчи, транспорт самолётлар, жанговар вертолётлар иштирокида ҳарбий авиация парвозлари намойиш этилди.

Мутасаддиларга дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, ҳаво мудофаасини янги поғонага кўтариш, тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ушбу билим юрти фаолиятини ҳам шунга мувофиқ такомиллаштириш, хорижий муассасалар билан қўшма таълим дастурларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo