Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Мактабларимизга мутлақо янги муҳит ва сифат кириб келиши керак

29.12.2022

Давлатимиз раҳбари таълим кўргазмаси доирасида бир гуруҳ мактаб ўқитувчилари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев президентлик фаолиятининг илк кунларидаёқ юртимиздаги муаммолардан бири сифатида кадрлар масаласини кўрсатган эди. Сўнгги йилларда қайси соҳада ислоҳотлар, улкан лойиҳалар бўлмасин, албатта, унга мос мутахассислар тайёрлаш ҳам кун тартибига чиқади. 

– Ҳамма саъй-ҳаракатларимиз тагида таълим бор. Қайси ҳудудга борсам, ёшлар билан, катта-катта корхоналардаги ишчилар билан суҳбатлашаман. Улардан «Сизни нима қийнайди» деб сўрасам, билим етишмаслигини айтади. Ривожланган давлатлар бугунги иқтисодиётига қандай эришган? Билим эвазига! Шунинг учун аввалбошдан таълимни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном бердик. Энди мактабларимизга мутлақо янги муҳит ва сифат кириб келиши керак, - деди Президент.

Маълумки, мамлакатимизда ижтимоий давлат қурилмоқда. Кейинги йилларда юзлаб янги мактаблар қурилди, 500 минг ўқувчи учун қўшимча ўринлар яратилди, 7 мингдан ортиқ замонавий компьютер хоналари ташкил этилди.

Шароит билан бирга таълимнинг мазмунини, методологияни ўзгартириш чоралари кўрилмоқда. Биринчи босқичда бошланғич синф дарсликлари янгиланмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ишлар мактаб таълими бўйича умумий стратегиянинг бир қисми экани, сифат ва самарадорлик кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқлигини таъкидлади.
– Мен нима учун ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва мавқеини ошириш керак, деб кўп гапираман, – деди Шавкат Мирзиёев. – Чунки болаларимиз қалбининг чинакам меъмори, муҳандиси ўқитувчилардир. Шунинг учун педагогларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш доимо эътиборимиз марказида бўлади. Уларни дарсдан бошқа ишларга жалб этиш – бу давлатга, келажакка хиёнат, деб баҳоланиши керак. Ўқитувчига ҳурматсизлик – бу халқимизга, жамиятимизга ҳурматсизликдир.

Президент Конституция ва қонунларда ўқитувчининг мақоми, ҳуқуқ ва манфаатларини аниқ белгилаш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

– Шундай жамият қуришимиз керакки, ўқитувчилик энг обрўли касб бўлиши лозим! Бу йўлда биз, аввало, ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган минг-минглаб устоз ва мураббийларга таянамиз! Устозларни эъзозлаган жамият ҳеч қачон кам бўлмайди, ўз мақсадларига албатта етади. Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутманглар: халқимиз ўз келажагини сизларга ишониб топширган. Келажагимиз қандай бўлиши аввало сизларга боғлиқ. Бу йўлда Президент сизларни доимо қўллаб-қувватлайди, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Ёшлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Мулоқотда ўқитувчилар педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мактабларга хорижий тил эгаларини жалб қилиш, ёшларни касбга йўналтириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари ўқитувчиларни кириб келаётган янги 2023 йил билан табриклаб, шарафли ва масъулиятли фаолиятида куч-ғайрат тилади.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: