Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар

06.12.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қирғизистон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош Қирғизистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон-Қирғизистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Яқинда муҳим икки томонлама ҳужжатлар – Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома ва Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисида битим имзолангани ва ратификация қилингани амалий ҳамкорликнинг чуқурлашишига, давлатларимиз ва бутун минтақанинг барқарор ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, ўзаро савдо кўрсаткичлари ошиб бормоқда – йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етди. Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди ўз фаолиятини бошлади, саноат, энергетика, электротехника, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа тармоқларда бир қатор кооперация лойиҳалари биргаликда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон – Қирғизистон - Хитой” темир йўли ва Қамбарота гидроэлектр станциясини қуриш бўйича йирик минтақавий лойиҳаларга фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

Давлат раҳбарлари бўлажак мулоқотларнинг кун тартибини сифат жиҳатидан бойитиш мақсадида савдо шартномалари ва инвестиция дастурлари портфелини кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: