icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Экспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим ҳужжатлар имзоланди

25.11.2022

25 ноябрь куни “Навоий” эркин иқтисодий зонасини ҳамда Навоий халқаро аэропорти юк терминалини бошқариш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Бу маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.

– Бугун дунёдаги геосиёсий вазият ҳар бир давлатдан ўз имконият ва ресурсларидан тўғри фойдаланиш, янги савдо ва логистика йўлакларини яратишни тақазо этмоқда. Бу борада жаҳоннинг нуфузли компаниялари билан музокаралар олиб бориб, энг мақбул таклифларни ўрганаяпмиз. Мақсадимиз – мамлакатимиз экспорт салоҳиятини 2030 йилгача камида 3-4 баробарга ошириш, – деди давлат раҳбари.

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳамда Навоий халқаро аэропорти саноат ва логистика бўйича улкан имкониятларга эга. Уларда зарур инфратузилма ва тизим яратилган. Бундан самарали фойдаланиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси билан “Навоий” эркин иқтисодий зонасини бошқариш бўйича келишув, “Terminals Holding” компанияси билан Навоий аэропорти юк терминалини бошқариш бўйича шартнома имзоланди.

“DP World” “Навоий” эркин иқтисодий зонасида хорижий инвесторлар талабларига жавоб берадиган халқаро хуқуқ нормаларини жорий қилиб, йирик ишлаб чиқарувчиларни жалб этади.

“Terminals Holding” компанияси Навоий халқаро аэропортининг юк айланмасини кескин ошириш ва уни йирик карго хаблари билан боғлаш билан шуғулланади. Бу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг асосий халқаро транспорт йўлакларига интеграция бўлиши ва транзит ҳажмини камида ўн баробарга оширишига салмоқли ҳисса қўшади.

Умуман, ушбу икки келишув мамлакатимизда инновацион ва юқори технологик хизматлар кўпайиши, иқтисодиётимиз учун энг муҳим бўлган транспорт коммуникациялари ривожланишига хизмат қилади.

– Бу икки компаниянинг Ўзбекистондаги бизнеси жадал ривожланишига тилакдошман. Мазкур лойиҳалар давлатларимиз ўртасидаги яқин ҳамкорлик миқёсини янада оширишига ишонаман, – деди сўзининг якунида Президентимиз.

Маросимда “DP World” ва “Terminals Holding” компаниялари раҳбарлари келишувлардан мамнун эканини билдириб, бу икки томон учун катта имкониятлар очишини таъкидлади.

Шу билан давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo