Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти “Calik Holding” компанияси раҳбарини қабул қилди

16.11.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни “Кўксарой” қароргоҳида “Calik Holding” компанияси бошқаруви раиси Ахмет Чаликни қабул қилди.

Учрашувда амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги шерикликнинг бугунги даражасини мамнуният билан қайд этди ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳият борлигини таъкидлади.

“Calik Holding” раҳбари самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, компаниянинг узоқ муддатли ва кенг кўламли шериклик борасидаги интилишлари қатъий эканини билдирди.

Туркиянинг ушбу холдинги билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида, кимё ва тоғ-кон саноатида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида инвестициявий ҳамкорликнинг янги дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: