Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти “Cengiz Enerji” компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

16.11.2022

16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлиси доирасида “Cengiz Enerji” компанияси бошқаруви раиси Мехмет Женгиз билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги энергетика қувватларини кенгайтириш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган ушбу турк компаниясининг фаолиятини юқори баҳолади.

Бошланган лойиҳаларни тез фурсатда якунига етказиш ҳамда устувор йўналишларда, шу жумладан энергетика объектларини модернизация қилиш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Мехмет Женгиз самимий қабул ҳамда хорижий инвесторларнинг самарали фаолиятига яратилаётган шароитлар учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик изҳор этди. Мамлакатимизда муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда бундан буён ҳам иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: