icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Энергияни тежаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

31.10.2022

Президент Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳақда бир ҳафта олдин куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилишда кўрсатма берган эди. Шу асосида куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва бир маромда етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Маълумки, иқтисодиёт тармоқлари ривожланиб, турмуш даражаси яхшилангани сари энергияга талаб ҳам ошиб боради. Сўнгги беш йилда юртимизда электр энергияси истеъмоли 20 фоизга, жумладан, аҳоли томонидан сарфланиши 31 фоизга ошган. Бу кўрсаткич йилига 6 фоиздан ўсиб бормоқда.

Шу боис энергия ишлаб чиқариш изчил ривожлантирилмоқда, бунга қўшимча сув, қуёш, шамол энергетикаси станциялари барпо этилмоқда.  Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ сарфини ҳисоблаш тизими ҳам тартибга келтирилди. Эндиги муҳим вазифа – бу неъматни қадрлаб, тежаб, ўз ўрнида фойдаланиш.

Тақдимотда мутасаддилар бу борадаги таклифларни баён этди. Хусусан, саноат корхоналарида иш жараёнини оптималлаштириш, энергия ишлаб чиқариш технологиясини модернизация қилиш, қозонхоналарни янгилаш ва таъмирлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига табиий газ ва электр энергиясини 10 фоизгача қисқартириш мумкинлиги айтилди.

Давлатимиз раҳбари бу масала йилдан-йилга долзарб бўлиб бориши, шунинг учун ҳамма соҳа ва ҳудудларда энергияни тежашга ўрганиш кераклигини таъкидлади. Бу пировард натижада халқимизни энергия манбалари билан узлуксиз ва барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда дунёда энергия ресурслари тақчиллиги сезилмоқда. Шунинг учун кўплаб давлатларда энергия сарфини тежаш ва аҳоли хонадонларида иссиқлик ҳароратини мўътадиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Юртимизда ҳам бу борада ижобий тажрибалар оммалашмоқда. Масалан, Наманган ва Сирдарё вилоятларида кўчаларни ёритиш тизимидан оқилона фойдаланиш ҳисобига бир ҳафтада 50 минг киловатт-соат ёки 14 фоиз электр энергияси тежалаётир.

Шу боис мутасаддиларга ҳудудларга чиққан ҳолда, энергияни тежаш бўйича қўшимча имкониятларни излаш вазифаси қўйилди.

Ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини ошириш, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ҳамда Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ваколатларини кучайтириш, ноқонуний ҳолатларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш бўйича вазифалар белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo