
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди
27.10.2022
Давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги мажлисда иштирок этиб, нутқ сўзлади. Минтақамиз мамлакатлари ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Саммит доирасида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашув ҳам ўтказилди.
Остона халқаро аэропортида Президентимизни Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.