icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбек ва туркман халқлари дўстлигининг ёрқин тимсоллари

21.10.2022

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамроҳлигида Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Боғ Туркманистон пойтахтининг Махтумқули шоҳкўчасида, гавжум масканда жойлашган. Уч гектар майдонда ландшафтли гулзорлар ташкил этилган, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари нусхалари барпо этилган.

Давлат раҳбарлари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Эзгу ниятлар ифодаси сифатида боққа дарахтлар экди.

Ўзбек ва туркман миллий куй-қўшиқлари ижро этилди. Президентлар шу ерда тўйини нишонлаётган ёш оилага бахт-саодат тилади.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари, Ашхобод жамоатчилиги вакиллари, ёшлар қатнашди.

Маълумки, Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Тошкентда “Ашхобод” боғи очилган эди. Бу икки боғ Ўзбекистон ва Туркманистон халқлари ўртасидаги узвий ришталарнинг ифодаси бўлди.

Шу ерда “Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим бўлди.

Чегараолди савдо зонаси икки мамлакатнинг чегарадош ҳудудида, “Шовот - Тошовуз” ўтказиш пункти ёнида қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 гектарни ташкил этади.

Бугун ушбу масканни барпо этишни ишларини давом эттириш ва унинг фаолиятини тартибга солиш бўйича баённома ҳам имзоланди. Ҳудудда савдо расталари, омборхоналар, контейнерлар учун майдончалар ва тадбиркорлар учун иш жойларидан иборат замонавий инфратузилма яратиш режалаштирилган. Ушбу савдо ҳудуди ўзаро савдонинг ошишига, бизнес алоқаларнинг фаоллашишига хизмат қилади.

Хоразм ва Тошовуз вилояти оқсоқоллари, мутасаддилар видеоалоқа орқали барчани ушбу воқеа билан табриклаб, қурилишни бошлашга рухсат сўради.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари бу хайрли ишга оқ фотиҳа берди.

Икки халқ дўстлиги ва фаровонлигига хизмат қиладиган яна кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилишига ишонч билдирилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo