Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

11.10.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Етакчи корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг илк натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки доирасида кооперация кўлами кенгайиб бормоқда. Хусусан, 16 та инвестиция лойиҳаси тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.

Қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ машинасозлик тармоғида, янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида, кичик тоннажли кимё ва нефтни қайта ишлаш, аграр саноат, IT соҳаларида кооперацияни кучайтириш ва лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ҳудудларида, шу жумладан Жиззах ва Тошкент вилоятларида қўшма бизнес лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълимга оид, техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олинди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: