icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент дзюдо баҳсларини кузатди

10.10.2022

Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, дзюдо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларини томоша қилди.

Маълумки, бу нуфузи бўйича Олимпия ўйинларидан кейинги ўринда турадиган муҳим мусобақадир. Юртимизда биринчи марта ўтаётган мазкур чемпионатда 82 та мамлакатдан 571 нафар дзюдочи иштирок этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 18 нафар йигит-қиз курашмоқда.

Давлатимиз раҳбари эркаклар ўртасида 90 килограмгача бўлган вазн тоифасидаги финал беллашувини кузатди. Қизғин ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда юртдошимиз Давлат Бобонов италиялик рақиби Кристиан Парлатини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Бу мамлакатимиз дзюдоси тарихида яна бир катта муваффақият бўлди.

Ғолиб Давлат Бобонов (олтин) ва совриндорлар Кристиан Парлати (кумуш), грузиялик Лаша Бекаури ва Лука Майсурадзега (бронза) медалларни Президент Шавкат Мирзиёев топширди.

Мусобақанинг кейинги кунларида яна тўрт нафар спортчимиз гиламга чиқади. Жаҳон чемпионати 13 октябрь куни якунланади. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo