icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Электротехника саноатидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

26.09.2022

Президент Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Саноатда амалга оширилаётган модернизация натижасида электротехника тармоғи ҳам ўзгарди. Охирги беш йилда ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 баравар ўсган. Бу маҳсулотларнинг сифати ошганини, бозори борлигини билдиради.

Шу туфайли экспорт ҳам 5 баравар кўпайган. Йил якунигача бу кўрсаткич 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда. 2017 йилда бу тармоқда экспортбоп маҳсулотларимиз 25 та бўлган бўлса, бу йил 200 тага етган. Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиққан.

Йиғилишда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов тармоқдаги галдаги ишлар, келгуси йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ахборот берди. Айтиб ўтилганидек, бугунги кунда 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Янги маҳсулотлар ва эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш, 2023 йилда экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, тармоқдаги устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди. 

– Маиший техника ишлаб чиқариш кўпайди дегани, бу – аҳолининг сотиб олувчанлик қобилияти ўсди, дегани. Охирги йилларда электротехника саноатимиз “қайта туғилди”. Энди уни янада ривожлантириб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, юқори қўшилган қиймат яратиш керак. Пировард мақсад – иш ўрни, – деди Шавкат Мирзиёев.

Таҳлилларга кўра, жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, юртимизда 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор. Бу имкониятлардан муносиб улуш олиш учун маҳсулот, аввало, сифатли ва таниқли бўлиши керак.

Шу боис Президентимиз янги маҳаллий брендлар яратиш ва хорижий брендларни олиб келиш, маҳсулотларни шунга мувофиқ сифатли қилиб, харидорлар ишончини қозониш зарурлигини таъкидлади.

Мамлакатимизда ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади. Шу боис бундай корхоналарни кўпайтириш, электроника ва микроэлектроника йўналишида илмий, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш вазифаси белгиланди. Маиший техникаларни маркировкалаш, экспортни суғурталаш ва кредитлашни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маиший техника бор экан, сервис хизматига талаб ҳам ҳар доим бўлади. Касб-ҳунар мактабларида ёшларни бу йўналишга ўқитиш уларни иш билан таъминлашда муҳим омил бўлиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 9 сентябрдаги фармонига мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастур қабул қилинди. Унда 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида шундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди. Аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Истеъмолчиларга муқобил энергия қурилмаларини етказиб бериш мақсадида Қашқадарёда кластер усулида корхона барпо этиш режалаштирилган. Йиғилишда ушбу лойиҳанинг бориши ҳақида ахборот берилди.

Маълумки, электротехника тармоғи мис билан боғлиқ. Сўнгги йилларда янги конлар ўзлаштирилиб, бу хомашёнинг захираси кенгайтирилди. Оҳангарон тумани ва Қарши шаҳрида мис кластерлари ташкил этилмоқда. Давлатимиз раҳбари бу корхоналарда хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш зарурлигини таъкидлади.

Келгуси йил бу йўналишда юқори қўшилган қиймат яратадиган 34 та лойиҳа ишга туширилиши қайд этилди.

Йиғилишда ҳокимлар ва тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo