icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Қорақалпоқ элининг виждони пок

26.08.2022

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Амударё маҳалласини бориб кўрди.

Бу ерда 6 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. 2 та саноат корхонаси, 20 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида одамлар иш билан банд.

Яқинда маҳалладаги ички йўллар, табиий газ ва электр тармоқлари таъмирланди. Ён-атроф ободонлаштирилди. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаси қиёфаси янгиланиб, шароитлари яхшиланди.

Ушбу мактаб ҳовлисида маҳалла фаоллари, нуронийлар билан самимий суҳбат бўлди.

- Мен Президент сифатида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп Қорақалпоғистонга келибман. Биринчи қадамларимиздан билдикки, пастга тушсак, бирлашсак, ҳаракат қилсак, ўзгариш қилса бўлар экан. Сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда катта яниланиш бўлди. Ичимлик суви таъминоти яхшиланди, мактабгача таълим қамрови ошди. Кўплаб уй-жойлар қурилди. Бундай ўзгаришларни сизларнинг маҳаллангизда ҳам кўриб, хурсанд бўлдим, - деди Шавкат Мирзиёев.

Нуронийлар июлда юз берган воқеалар катта хато бўлганини, айрим ёшлар адашганини айтдилар. Асрлар давомида қорақалпоқ ва ўзбек бир тану бир жон бўлиб кетганларини таъкидлаб, халқимизга тинчлик-омонлик сўраб дуо қилдилар.

- Албатта бу барчамизни қаттиқ ташвишга солди. Бу ҳодисалар Қорақалпоғистон халқининг хоҳиш-иродаси эмасди. Қорақалпоқ элининг виждони пок. Халқимиз «эт билан тирноқ».  Илоҳим, бундай кўнгилсизликлар бошқа бўлмасин, юртимиз тинч, оғзибирчилигимиз абадий бўлсин, - деди Президент.

Шу билан давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo