Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Илғор тадбиркорларга давлат мукофотлари топширилди

22.08.2022

22 август куни Халқаро конгресc марказида Тадбиркорлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз ишбилармонларини байрам билан табриклаб, тадбиркорлар мамлакатимиз иқтисодий қудратини оширишда асосий куч эканини таъкидлади.

– Жамиятда тадбиркорларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин юксалиб, ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, ўз нуфузи ва брендига эга бўлган ишбилармонлар тобора кўпайиб бормоқда. Давлат идораларида ҳам уларга муносабат тубдан яхшиланди. Тадбиркорларга нисбатан мана шундай ёндашув бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 августдаги фармонига мувофиқ, Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланган эди. Тадбирда давлатимиз раҳбари 29 нафар фидойи ва илғор тадбиркорларга ана шу орден ва медалларни топширди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 августдаги қарори билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этиилган эди. Ушбу мукофотга сазавор бўлган 100 нафар тадбиркорга ҳам жойларда ушбу янги кўкрак нишони топширилмоқда.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: