icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида

18.08.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

2022 йил 9 – 18 август кунлари Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси учун ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган тренерларни рағбатлантириш, ёшларни профессионал спортга кенг жалб қилишни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1. Белгилаб қўйилсинки:

а) V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:

олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

б) V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар:

олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Ш.Ташматов, О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), тегишли спорт федерация (ассоциация)лари:

V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари ҳамда уларни тайёрлаган тренерлар рўйхатини тасдиқласин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) билан биргаликда бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилиши ҳамда ушбу жараён оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo