Буюк Британия Бош вазирига ҳамдардлик
23.05.2017
2017 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей номига ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдарлик ва далда сўзларини етказишни сўради, барча жароҳат олганларга эса тез орада соғайишни тилади.