icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев: «Биз учун Туркманистон – минтақадаги ишончли ва муҳим ҳамкор»

14.07.2022

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов “Кўксарой” қароргоҳида тор доирадаги учрашув ўтказдилар.

Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу учрашув Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очишига ишонч билдирди.

– Улар замирида азалдан мустаҳкам дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш ришталари ётади, - деди Ўзбекистон Президенти.

Ўзбекистон етакчиси Туркманистон Президентини жорий йил март ойида ўтган Президент сайловидаги ғалабаси билан яна бир бор табриклади.

– Донишманд туркман халқи мамлакатдаги кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, сизга ўз келажагини ишониб топширди. Сизнинг билим ва тажрибангиз, куч-ғайратингиз ва етакчилик қобилиятларингиз кўзланган барча режаларни рўёбга чиқаришга хизмат қилишига шубҳа йўқ, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги муносабатларда юксак даражага эришишга ва Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган беқиёс ҳиссасини қайд этди.

Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида ижобий суръатга эришилганини мамнуният билан таъкидлади.

– Шуни қайд этмоқчиманки, биз учун Туркманистон – минтақадаги ишончли ва муҳим ҳамкор. Бизнинг кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги интилишимиз қатъий, энг яқин қўшнимиз билан стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ниятидамиз, – деди Президентимиз.

Туркманистон Президенти меҳмондўстлик ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раисининг саломини етказди.

- Сиз Гурбангули Мяликгулиевич билан биргаликда икки томонлама муносабатларнинг пойдеворини қурдингиз ва мустаҳкамладингиз, ҳамкорликнинг пухта сиёсий ва ҳуқуқий асосини яратдингиз. Бу галги давлат ташрифимиз стратегик шерикликка янги сурҳат бағишлашга қаратилган ва мен қўйилган мақсадларга эришишимизга ишонаман, - деди Сердар Бердимуҳамедов.

Учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг истиқболларини муҳокама қилдилар, алоҳида эътиборни савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-транзит имкониятларидан фойдаланишга қаратдилар.

Томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйишда улкан салоҳият мавжудлигини қайд этдилар.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Марказий Осиёда қарор топган ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муҳитини мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.

Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентини ўзига қулай вақтда Туркманистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo