icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тошкентда Ҳайдар Алиев номидаги янгиланган кўча очилди

21.06.2022

Озарбайжон Президентининг давлат ташрифи Ҳайдар Алиев номидаги янгиланган кўча ва унинг ёдгорлиги очилишидан бошланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этди.

Йиғилганлар олдида нутқ сўзлар экан, Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг умуммиллий етакчиси ва биродар озарбайжон халқига ўз ҳурмат-эҳтиромини билдирди.

- Президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси, ўзбек халқининг яқин дўсти Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўчанинг очилиш маросимидан бошлангани катта рамзий маънога эга.

У киши XX асрнинг атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси сифатида тарихга кирди. Ҳайдар Алиевнинг қатъияти, кучли сиёсий иродаси ва беқиёс етакчилик сифатлари туфайли ёш суверен давлат барча қийинчилик ва синовларни муносиб енгиб ўтди, - деди Президентимиз.

Ўзбекистон раҳбари Озарбайжон умуммиллий етакчиси мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва қардош халқларимизнинг тарихий ришталарини изчил мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Озарбайжон Президенти, ўз навбатида, ушбу ташриф унинг пандемиядан кейинги илк хорижий ташрифи эканини қайд этиб, давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқига Ҳайдар Алиевнинг ёрқин хотирасини асраб-авайлашга қаратилаётган доимий эътибор учун миннатдорлик билдирди.

- Азиз қардошим Шавкат Миромоновичдан Тошкент марказида отам Ҳайдар Алиев хотирасига бағишлаб шундай кўркам гўшани барпо этиш ташаббуси учун жуда миннатдорман.  Биз буни ўзбек қардошларимизнинг буюк етакчимизга, умумий тарихимизга чинакам биродарона муносабати сифатида қабул қиламиз. Бу бутун Озарбайжон халқига хурмат ифодаси ҳамдир, - деди Озарбайжон етакчиси.

Маросимда зиёлилар, нуронийлар, озарбайжон юртдошларимиз ҳам сўзга чиқди. Улар Ҳайдар Алиев номидаги обод кўча ва ҳиёбон қардош халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстликнинг ёрқин рамзи эканини таъкидладилар.

Ўзбекистонда озарбайжон миллатига мансуб 40 минг нафарга яқин юртдошларимиз истиқомат қилмоқда. 2003 йилда Озарбайжон маданият марказлари уюшмаси ташкил этилган. 2010 йилда Озарбайжон элчихонаси қошида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг янги биноси очилган.

Шундан сўнг Озарбайжон Президенти давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo