icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Машинасозликни ривожлантириш режалари тақдимот қилинди

14.04.2022

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ривожлантириш режалари тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва сотиб олишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилган эди. Бу ўз натижаларини бериб, фермер ва деҳқонлар унумдор техникаларга эга бўлмоқда. Жумладан, шу йил биринчи чоракнинг ўзида 1 минг 600 та техника учун 23 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Модернизация натижасида 2021 йилда тракторлар таннархи 4 минг 600 долларга арзонлаштирилган. Айни пайтда, илгари зарар билан ишлаган тармоқ корхоналари фойдага чиққан.

Соҳани саноат кластери усулида ривожлантириш мақсадида Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилмоқда. Бугунги кунда у ерга собиқ “Технолог” ва “Агрегат” заводлари ускуналари тўлиқ кўчирилган.

Тақдимотда шундай ишлар ва навбатдаги режалар кўриб чиқилди.

– Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги – катта ва муҳим тармоқ. Бу ҳосилдорлик юқорилиги, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масала. Замонавий техникалар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, сифат ва хизмат нуқтаи назаридан ҳали қилинадиган ишлар кўп, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ишларни тизимли олиб бориш учун Бош вазир раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги масалалари бўйича комиссия тузилиши белгиланди.

Аввало, Чирчиқдаги кластерга кўчирилган қувватлар негизида культиватор, сеялка, косилка, чизель, борона ишлаб чиқаришни бошлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Тошкент трактор заводини ҳам кўчириб, кластерни 2023 йил январдан тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди. Унгача агрокластерлар ва фермерлар талабини ўрганиб, аниқ буюртмаларни шакллантириш муҳимлиги айтилди.

Бугунги кунда ерни лазер орқали текислаш техникаларига талаб юқори. Шу боис, мутасаддиларга шундай техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди. Эскирган тракторлардан тўлиқ воз кечиб, янги миллий трактор моделини яратиш бўйича кўрсатма берилди.

Пахтани комбайнда териш улуши жорий йилда 35 фоизга, 2023 йилда эса 50 фоизга етказилиши қайд этилди.

Йил якунигача Андижонда металл қуйиш заводини ишга тушириб ҳамда 90 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириб, техникалар таннархини камида 12 фоизга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Деҳқон ва фермерларни ўйлантирадиган масалалардан яна бири – техника бузилса, уни тузатиш, эҳтиёт қисмлар топиш ва таъмирлаш. Шу боис Президентимиз машинасозликда савдо ва сервис хизматлари кўрсатиш бўйича яхлит тизим яратиш, 14 та ҳудудда сервис маркази ва 100 та мобил гуруҳлар ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Янги техникалар, умуман, қишлоқ хўжалиги механизацияси бўйича мутахассисларни ўқитиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo