icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Эрон Президентлари бир-бирларини қутладилар

17.05.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар.

Ўзбекистон Президенти ўз қутловида "жорий йилда давлатларимиз Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди, ишбилармон доиралар ўртасида алоқалар жадаллашмоқда", деб мамнуният билан таъкидлаган. 

"Ишончим комилки, сиёсий иродамиз ва умумий интилишларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга ва давлатларимиз салоҳиятига мос даражага олиб чиқамиз", деб қайд қилинган давлатимиз раҳбарининг қутловида. 

Президент Ҳасан Руҳоний қутловида "ўтган вақт давомида мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлида салмоқли қадамлар ташланди", деб таъкидланган. 

Эрон Президенти "ўзаро муносабатлар гуллаб-яшнаши, икки мамлакат учун муҳим устувор йўналишларда ўзаро алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланаётгани самарали ва узоқ муддатли натижалар бериши, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорлик янада мустаҳкамланиши"га ишонч билдирган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo