icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги истиқболли лойиҳалар билан танишди

17.05.2017

Президентимиз Мирзаобод туманидаги «Абдуғани Турдибоевич» кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. 

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги изчил ривожланиб, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларда юқори натижаларга эришаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари сафи кенгайиб бормоқда. Улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар аҳоли фаровонлигини ошириш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имконини бермоқда. 

2014 йилда ташкил этилган «Абдуғани Турдибоевич» кўп тармоқли фермер хўжалиги 34 гектар ер майдонига эга. Шундан 16 гектарида пахта, 15 гектарида ғалла, 3 гектарида соя етиштирилмоқда. 

Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда мамлакатимиздаги 2 минг 200 дан зиёд фермер хўжалигида шартнома асосида 21 минг гектар майдонга соя экиш кўзда тутилган. Натижада 33,7 минг тонна соя дони етиштирилиб, 6,1 минг тонна ўсимлик ёғи ҳамда 25 минг тоннадан ортиқ соя шроти ишлаб чиқарилади. 

Бундан ташқари, соя экилган майдонларда 80-100 килограмм соф азот тўпланиши ва тупроқ унумдорлиги яхшиланиши ҳисобига пахта ва ғалладан юқори ҳосил олишга имконият яратилади. 

Соя етиштиришни кўпайтириш, уни шу ернинг ўзида қайта ишлаб, экспортга ҳам йўналтириш чораларини кўриш керак, деди Президентимиз. Соя экиш орқали ер унумдорлигини ошириш, соя агротехникаси бўйича мутахассислар тайёрлаш лозим. 

Давлатимиз раҳбари вилоятда боғдорчилик, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш лойиҳаларини ҳам кўздан кечирди. Лойиҳалар бўйича фикрларини билдириб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. 

Президентимиз шу ерда нуроний отахонлар билан мулоқот қилди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo