icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Академик Эдвард Ртвеладзе вафоти муносабати билан ҳамдардлик

11.02.2022

Академик Эдвард Ртвеладзе

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.

Тарих, археология ва санъатшунослик соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар  академиясининг академиги Эдвард Васильевич Ртвеладзе 79 ёшида вафот этди.

Э.Ртвеладзе 1942 йил 14 майда Грузия Республикасининг Боржоми шаҳрида туғилди. 1967 йили Тошкент давлат университетини тугатиб, Санъатшунослик институтида лаборант лавозимида меҳнат фаолиятини бошлади. 1975 йилда номзодлик, 1989 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Истеъдодли олим ўзининг қарийб 60 йиллик илмий фаолияти давомида Санъатшунослик институтининг кичик илмий ходими, катта илмий ходими, бўлим мудири ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий кенгашининг раиси лавозимларида самарали фаолият кўрсатиб, мамлакатимизда илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшди.

Заҳматкаш олимнинг Ўрта Осиёнинг қадимий ва ўрта асрлар тарихи, археологияси, нумизматика ва эпиграфикаси, санъати ва маданияти тарихига бағишланган юзлаб мақола ва тадқиқотлари, монография ва рисолалари юртимиз ҳамда дунё олимлари ва мутахассисларига яхши маълум.  

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган фидойи олимнинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган. 

Э.В.Ртвеладзе мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида самарали фаолият олиб борди.

Академик Э.Ртвеладзенинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофоти, “Буюк хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденларига сазовор бўлган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин ва самимий инсон Эдвард Ртвеладзенинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов,

А.Арипов,  Б.Йўлдошев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo